Валюта курслари 30/06/2025
$1 – 12654.13
UZS – 0.54%
€1 – 14817.99
UZS – 0.4%
₽1 – 161.18
UZS – 0.47%
Қидириш
Иқтисод 18/04/2025 Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасида молиявий сектор ислоҳотлари йўналишидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасида молиявий сектор ислоҳотлари йўналишидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ислоҳотлар агентлигида Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) миссияси вакиллари билан молиявий сектор ислоҳотларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров, ОТБ молиявий сектор бўйича бош мутахассиси Бенита Айнабе, ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси хусусий секторни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Адҳам Кучқаров, ОТБ молиявий сектор бўйича катта мутахассиси Малик А. Надим ва Агентликнинг бошқа вакиллари иштирок этди.

Миссия ташрифининг асосий мақсади – молиявий сектор бўйича устувор ва режалаштирилган ислоҳотларни дастлабки баҳолаш, манфаатдор томонларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш ва техник ёрдам йўналишларини белгилашдан иборат.

Музокаралар давомида облигациялар бозорини ривожлантириш, хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик (ДХШ), шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги ислоҳотлар кўриб чиқилди. Ислоҳотларни мониторинг қилиш ва ижросини назорат қилиш зарурлиги таъкидланди.

ОТБ вакиллари банк сектори ва капитал бозори ислоҳотларини молиялаштириш учун маблағ ажратишга тайёр эканликларини билдирдилар. Бу институционал трансформация ва молиявий тизимга инвестицияларни жалб қилиш учун имконият яратади.

Абдулла Абдуқодиров ислоҳотларга комплекс ёндашув зарурлигини таъкидлади ва ОТБ миссиясининг техник жамоаси билан ишчи учрашув ўтказишни, таҳлилий материаллар алмашишни ҳамда қўшма тадқиқот лойиҳаларини бошлаш ташаббусини илгари сурди.

Томонлар молиявий секторни барқарорлик ва очиқлик тамойиллари асосида ривожлантириш бўйича конструктив мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг