Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар сони 1,8 баробарга ошди

Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар сони 1,8 баробарга ошди

Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар сони 1,8 баробарга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 1,8 баробарга кўпайди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра мамлакатда 17 188 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Шулардан 4 134 таси қўшма, 13 054 таси эса тўлиқ хорижий корхоналардир.

Энг кўп корхоналар Хитой (4 570 та), Россия (3 150 та) ва Туркия (2 048 та) инвесторлари иштирокида ташкил этилган.

Шунингдек, ўнталикка Қозоғистон (1 165 та), Корея Республикаси (681 та), Афғонистон (616 та), Бирлашган Араб Амирликлари (377 та), Тожикистон (364 та), Ҳиндистон (343 та) ва Қирғиз Республикаси (339 та) ҳам кирди.

Хорижий корхоналар сонининг ўсиши Ўзбекистонда инвестиция фаоллигининг кучайганини ва хорижий бизнеснинг миллий иқтисодиётга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини акс эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг