Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Молия 14/08/2025 Солиқ қўмитаси техник носозлик оқибатларини тўлиқ бартараф этди

Солиқ қўмитаси техник носозлик оқибатларини тўлиқ бартараф этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Солиқ қўмитаси техник носозлик оқибатларини бартараф этиш ишлари тўлиқ якунланганини маълум қилди.

Барча солиқ тўловчиларга нотўғри ечиб олинган маблағлар автоматик тарзда тўлиқ қайтарилди.

Шунингдек, мазкур вазият сабабли тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида вақтинча пасайган баллари аввалги ҳолатига тикланди.

Изоҳ олиш учун https://appeal-bot.soliq.uz/ манзили орқали мурожаатлар қабул қилиниши мумкин.

"Биз тушунамиз, ушбу ҳолат кўплаб саволлар ва хавотир уйғотди. Шу сабабли зудлик билан солиқ тўловчиларда юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни минималлаштириш бўйича чоралар кўрилди. Келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз. Сизнинг солиқ хизматига бўлган ишончингиз ва қатиятингиз биз учун муҳим," – дея таъкидлади Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев.

Маълумот учун, Солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги техник носозлик туфайли 30,1 минг солиқ тўловчидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм ечиб олинган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг