Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Солиқ органларида 666 мингдан ортиқ ижара шартномалари рўйхатдан ўтказилди

Солиқ органларида 666 мингдан ортиқ ижара шартномалари рўйхатдан ўтказилди

Солиқ органларида 666 мингдан ортиқ ижара шартномалари рўйхатдан ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ижара шартномалари бўйича 1 трлн сўмдан ортиқ солиқ ҳисобланди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси.

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 466,2 мингта ижара шартномаси асосида 788,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан рўйхатдан ўтказилган шартномалар сони 10,1 фоизга ошган, ҳисобланган солиқ суммаси эса 56 фоизга ўсган.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 200,1 мингта ижара шартномаси бўйича 253,4 млрд сўм солиқ ҳисобланган.

Ўтган йилга нисбатан шартномалар сони 22 фоизга, солиқлар суммаси эса 29,6 фоизга кўпайган.

Талабаларга ижарага берилган уй-жой эгалари бундай ижарадан олинадиган даромад солиғидан озод этилган. 2025 йил январь–ноябрь ойларида қўлланилган имтиёзлар суммаси 57,5 млрд сўмни ташкил этган.

Жами талабалар билан 123,6 мингдан ортиқ ижара шартномалари тузилган бўлиб, ижарачи талабалар сони 143 703 нафарга етган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг