Соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди
Соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси ов қилиш ва овчилар тайёрлаш тартибини тизимлаштириш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш, овчилик хўжаликларида биохилма-хилликни сақлаш ва кўпайтириш, ов туризми инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.
Қонун лойиҳаси билан “Қурол тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси ов қилиш жараёнларини аниқ тартибга солиш, овчилик хўжаликлари фаолиятини тизимлаштириш, ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва уларнинг табиий кўпайиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Қонун лойиҳасида ов қилиш жараёнлари шаффофлигини оширишга қаратилган нормалар акс этмоқда. Шу билан бирга, овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкалари)ни бериш махсус электрон дастур орқали амалга оширилиши, улар асосида мавсумий ёки бир марталик овни амалга ошириш ҳуқуқи тақдим этилиши кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан питомникларда етиштирилган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш жойларига қўйиб юбориш амалиёти қўллаб-қувватланиб, бундай ҳайвонлар ҳисобидан ов қилишни ташкил этишга рухсат берилиши белгиланмоқда. Мазкур ёндашув ов қилиш билан бир вақтда ёввойи ҳайвонлар захирасини тўлдириш имконини беради.
3ундан ташқари, ов қилиш фақат овчилик хўжаликларига бириктириб берилган ов қилиш жойларида амалга оширилиши белгиланмоқда. Бу эса ов қилиш устидан назоратни кучайтириш ҳамда ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва уларнинг табиий захирасини асрашга хизмат қилади. Шунингдек, ов қилишни режалаштириш, рухсат этилган ҳудудлар ва муддатларни белгилашда ягона тизим асосида иш юритиш назарда тутилмоқда.