Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Сколково жамғармаси ва Ўзбекистон сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Сколково жамғармаси ва Ўзбекистон сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Сколково жамғармаси ва Ўзбекистон сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Россиянинг «Сколково» фонди Стратегик халқаро ҳамкорлик, билим ва технологиялар трансфери бўйича бошқарувчи директори Тимур Корнилов билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, рақамли технологияларни ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект соҳасидаги истиқболли ташаббусларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

«Сколково» фондининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бир қатор муҳим ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш режалари белгиланди. Хусусан, Ўзбекистонда «Сколково» сунъий интеллект техноҳабини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш, шунингдек, асосий тармоқларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш мақсадида 2–3 та қўшма пилот лойиҳалар портфелини шакллантириш кўзда тутилган.

Учрашувда техноҳабни яратиш жараёнида тегишли вазирлик ва идоралар иштирокини таъминлаш, уни мамлакатнинг миллий рақамли экотизимига интеграция қилиш масалалари ҳам батафсил муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида “Digital Uzbekistan 203” стратегияси доирасида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани жорий этиш ҳамда ҳамкорлик йўналишлари бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, вазир замонавий қишлоқ хўжалигини сунъий интеллектсиз тасаввур этиб бўлмаслигини қайд этди. У рақамли технологиялар аграр тармоқда самарадорлик ва барқарорликни таъминлашнинг энг муҳим омилига айланганини таъкидларкан, бу йўналишда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор ечимларни жорий этиш зарурлигини алоҳида урғулади. Шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш бўйича халқаро тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди.

Айтиш жоизки, мазкур ташаббуслар Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, мамлакатда сунъий интеллект экотизимини шакллантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг