Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Швейцариянинг Bartholet компанияси Наманган вилоятида канат йўллари қуришни таклиф қилди

Швейцариянинг Bartholet компанияси Наманган вилоятида канат йўллари қуришни таклиф қилди

Швейцариянинг Bartholet компанияси Наманган вилоятида канат йўллари қуришни таклиф қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Швейцариянинг “Bartholet” компанияси раҳбарияти Наманганда канатли йўллар қуриш таклифи билан келди.

“Bartholet” – Швейцариянинг машҳур компанияси бўлиб, асосий фаолияти канатли йўллар, гондолалар ҳамда махсус механик транспорт тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Айни йўналишда “Калитга тайёр” лойиҳа ечимларигача бўлган тизимда иш ташкил этиб, юқори хавфсизлик стандартлари, инновацион технологиялар ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланади.

“Bartholet” компанияси Бош ижрочи директори Маркус Мензи бошчилигидаги делегация янги лойиҳалар бўйича таклифлар билан вилоятимизга келди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий компания вакилларини қабул қилди.

Ўзаро мулоқотда “Камчик” довони ҳамда “Арашан кўли” атрофида замонавий, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган канатли йўллар барпо этиш масаласи муҳокама қилинди. Хорижий компания кўп йиллик тажрибаларига асосланиб, ушбу йўналишда янги лойиҳаларни тақдим этадиган бўлди.

- Мен Наманганга келажакдаги лойиҳаларни ривожлантириш ва ўрганиш мақсадида келдим. Наманган вилояти ҳокими билан учрашиш имкониятига эга бўлганим мен учун катта шараф. Шунингдек, ушбу мамлакат ва ҳудуд яқин келажакда тақдим этаётган барча имкониятларни ўз кўзим билан кўриш мен учун жуда муҳим. Биз туризмни ривожлантириш соҳасида мутахассисмиз ва келгуси бир неча йил ичида ушбу ҳудудда амалга ошириладиган барча ривожланиш жараёнларида иштирок этишни истаймиз, - деди Маркус Мензи.

Айни вақтда хорижлик ишбилармонлар жойларга чиқиб, янги лойиҳалар таклифи учун мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР