СHUST TEXTILE маиший кимё, косметика ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни ишга туширмоқда
СHUST TEXTILE маиший кимё, косметика ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни ишга туширмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст тумани “Наманган” ЭИЗ ҳудудидаги “СHUST TEXTILE” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қиймати 10 млн. долларлик тайёр трикотаж маҳсулотлари ҳамда маиший- кимёвий ва косметик воситалар ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
Лойиҳа фойдаланишга топширилиши орқали 1000 та янги иш ўрни яратилиб, йиллик 370 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилади ҳамда 30 млн долларлик маҳсулотлар МДХ ва Европа давлатларига экспорт қилинади.
Вилоят ҳокими янги лойиҳалар учун қурилган ангар усулидаги замонавий бинони кўздан кечирди.
Тадбиркор билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганди, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди.