Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Шомуродов голли узатмаси билан «Башакшехир»нинг ғалабали учрашувига ҳисса қўшди

Шомуродов голли узатмаси билан «Башакшехир»нинг ғалабали учрашувига ҳисса қўшди

Шомуродов голли узатмаси билан «Башакшехир»нинг ғалабали учрашувига ҳисса қўшди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Истанбул Башакшехир» сафарда Туркия чемпионати доирасида «Карагюмрюк» жамоасини 2:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

Биринчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо VAR голни бекор қилинди.

Танаффусдан кейин Шомуродов Иван Брничга аъло даражада пас узатиб, унга ҳисобни очиш имконини яратди.

Шундан сўнг майдон эгалари ҳимоячиси Анил Йигит Жинар автогол уриб, меҳмонлар устунлигини мустаҳкамлади.

Бу ғалаба «Башакшехир»га уч очко олиш имконини берди ва Шомуродов яна бир бор жамоанинг асосий етакчи футболчиларидан бири сифатида намоён бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг