Шерзодхон Ибрагимов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
Шерзодхон Ибрагимов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шерзодхон Рустамович Ибрагимов— Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
У рақамлаштириш ва “Бизнес ҳамроҳ” марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, Палата аъзолари билан ишлаш ва хизмат кўрсатиш, бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда савдони ривожлантириш йўналишларига масъул этиб белгиланди.
Ш.Ибрагимов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йилда Беруний номли Тошкент давлат техника университетини, 2014 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Ипак йўли” ОАИТБ ҳамда “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятида банк-молия соҳасида турли лавозимларда ишлаган.