Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.
Ташриф доирасида давлат раҳбари ҳудуддаги янги саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм объектлари, шунингдек транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик соҳаларида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Президент бир қатор бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, Президент раҳбарлигида вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинадиган йиғилиш ўтказилиши ҳам мўлжалланган.
#Шавкат Мирзиёев