Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

«6 январь 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилда бўлади», — деди Асадов.

Матбуот котиби давлат раҳбарининг таътили қанча давом этиши ҳақида маълумот бермаган.

Шунингдек, Президент 2024 йил апрель ва июль ойларида ҳам қисқа муддатли таътилга чиққан эди.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг