Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор қурилиш соҳаси бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини амалиётга жорий этишни таъминлаш;

тегишли лицензия талаблари ва шартларини бажарган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида лицензияланадиган фаолият турларининг барчасини амалга ошириш.

бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, таълим муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан шартномалар тузиш орқали биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Институт фаолияти ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ташкил этилади ва Кенгашлар назорати остида юритилади.

Институтга илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ва ўз фаолиятига мос ихтисосликлар бўйича докторант ва мустақил изланувчиларни тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР