Валюта курслари 28/10/2025
$1 – 12053.46
UZS – -0.53%
€1 – 14026.61
UZS – -0.3%
₽1 – 152.43
UZS – 1.97%
Қидириш
Сербия Президенти 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Сербия Президенти 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Сербия Президенти 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда шерикликни мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлади.

Тартибли меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг