Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Сентябрь ойида Ўзбекистонда уй-жой сотиш ҳажми 13,7 фоизга ошди

Сентябрь ойида Ўзбекистонда уй-жой сотиш ҳажми 13,7 фоизга ошди

Сентябрь ойида Ўзбекистонда уй-жой сотиш ҳажми 13,7 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил сентябрь ойи якунларига кўра, республика бўйича уй-жой олди-сотди шартномалари сони 24,2 мингтани ташкил этди, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан битимлар сони 13,7%га ошди.

Энг юқори йиллик ўсиш Сирдарё вилоятида (+35,6%), Бухоро вилоятида (+20,2%) ва Тошкент шаҳрида (+31,2%) қайд этилди.

2025 йилнинг учинчи чорагида юртимиз бўйлаб жами 75,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6%га ва жорий йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 11%га кўпдир.

Энг катта ўсиши Бухоро вилояти (+27,3%), Сирдарё вилояти (+24,9%) ва Тошкент шаҳрида (+19,9%) кузатилди.

Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган.

Энг юқори нарх ўсиши Сурхондарё (+19%), Сирдарё (+15,8%) ва Жиззах (+14,5%) вилоятларида қайд этилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йил сентябрь ойига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.

Иккиламчи уй-жой бозорида энг катта пасайиш Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди. Ўртача ҳисобда пасайиш 4,3 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, бирламчи уй-жой кўчмас мулк бозорида нархларнинг 3 фоизга ошгани қайд этилди.

Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробад, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8 фоизни ташкил этди.

Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархи бир кв.м учун ўртача 8,5 долларни ташкил этди. Энг юқори ижара нархлари Миробад, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтдаги ижара нархлари 1,4 фоизга ошган. Энг катта ўсиш Юнусобод, Олмазор ва Миробад туманларида қайд этилди ва ўртача 4,4 %ни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг