Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2025 Сенатда Хитой Халқ Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Хитой Халқ Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 31 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик стратегик даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Инвестиция, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим соҳаларидаги лойиҳалар муҳокама қилинди. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Учрашувда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим механизми сифатида парламентлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги таъкидланди.

Мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасидаги икки томонлама амалий мулоқотнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўз навбатида, Лю Цзяньчао икки томонлама муносабатларда эришилган муваффақиятларни юқори баҳолаб, Хитой томони Ўзбекистон билан барча соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, маданият, туризм ва таълим соҳаларида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, умумий стратегик мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин тутадиган парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш борасида қатъиятлилигни тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг