Сенатда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Сенатда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21 январь куни Сенатда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Йожеф Родж билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, таълим, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида тажриба алмашиш, шунингдек, халқаро парламент ташкилотлари доирасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув доирасида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар бўйича қатор таклифлар илгари сурилди ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳалар ва тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.