Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Сенатда Германия делегацияси билан учрашув ўтказилди

Сенатда Германия делегацияси билан учрашув ўтказилди

Сенатда Германия делегацияси билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 20 октябрь куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Тўйчиев Бундестагнинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ватан бўйича қўмитаси раиси Херманн Фэрбер  бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, уни янги мазмун билан бойитиш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш ва кенг кўламдаги қўшма тадбирларни ташкил этиш ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди. Мамлакатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси давлатлараро муносабатларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Икки мамлакатнинг барча йўналишлардаги ҳамкорлиги, хусусан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўз навбатида, Херманн Фербер Ўзбекистон аграр соҳада қисқа вақт ичида эришган натижаларни юқори баҳолаб, Германия компаниялари томорқа хўжаликларини механизациялаш, уруғчилик ва ветеринария тизимини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг