Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Сенатда «БМТ-аёллар» тузилмасининг Ўзбекистондаги мамлакат дастурий менежери билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда «БМТ-аёллар» тузилмасининг Ўзбекистондаги мамлакат дастурий менежери билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда «БМТ-аёллар» тузилмасининг Ўзбекистондаги мамлакат дастурий менежери билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “БМТ-аёллар” тузилмасининг Ўзбекистондаги мамлакат дастурий менежери Зелиха Уналди билан учрашди.

Суҳбат аввалида Сенат Раиси Уналди хонимни Ўзбекистонда ушбу лавозимда фаолият бошлагани билан табриклади.

Учрашувда Ўзбекистоннинг “БМТ-аёллар” тузилмаси билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, мамлакатда гендер тенгликни илгари суриш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

 Ўзбекистон оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш масалаларига устувор аҳамият қаратаётгани таъкидланди.

Бу борада “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2030 йилгача мўлжалланган Гендер тенгликка эришиш миллий стратегиясини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, ҳар қандай камситишларга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувда 2026 йилда Ўзбекистон раислик қилаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотини ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси  якунига доир таклиф ва ташаббуслар асосида келгусида дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг