Сенат Ўзбекистон Олий судининг янги судьяларини тасдиқлади

Сенат Ўзбекистон Олий судининг янги судьяларини тасдиқлади

Сенат Ўзбекистон Олий судининг янги судьяларини тасдиқлади

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг 14-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ Акрам Шукуров судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Баходир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Хайдаров, Нозимжон Жураев ўн йиллик муддатга ҳамда Акмал Муродов ва Одил Нормаҳматов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

 Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Дилшод Ражабов, Камолиддин Толлибаев, Анвар Элмуродов, Элбекжон Тургунбоев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг