Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Schneider Electric Ўзбекистон электротехника саноатининг салоҳиятини ўрганмоқда

Schneider Electric Ўзбекистон электротехника саноатининг салоҳиятини ўрганмоқда

Schneider Electric Ўзбекистон электротехника саноатининг салоҳиятини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзелтехсаноат" уюшмасига Франциянинг етакчи электротехника компанияларидан бири — "Schneider Electric" компаниясининг Марказий Осиё бўйича бош директори Эдгар Бау Шахин ташриф буюрди.

Ташриф доирасида уюшма раиси Мирзиёд Юнусов билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида электротехника саноатини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий корхоналар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон электротехника саноатининг мавжуд салоҳияти, экспорт имкониятлари, саноатни рақамлаштириш, энергия самарадорлиги ва барқарор ривожланиш йўналишларида амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашдилар.

Schneider Electric — Францияда ташкил топган, электр энергиясини бошқариш ва саноат автоматлаштириш ечимлари бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. Компания энергия самарадорлиги, рақамлаштириш, «ақлли» электр тармоқлари, саноат автоматикаси ва барқарор ривожланиш йўналишларига ихтисослашган ҳамда саноат, инфратузилма, бино ва маълумотлар марказлари учун комплекс технологик ечимлар таклиф этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР