Sansei Corporation Ўзбекистонга тўртта кўчма тиббий контейнер етказиб беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Япониянинг Sansei Corporation компанияси президенти Наоки Шова билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида қиймати 6,5 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи грант лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида қўшимча 4 та кўчма тиббий контейнер етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.
2022 йилда лойиҳа биринчи босқичи доирасида Япония ҳукумати гранти ҳисобидан компьютер томографи билан жиҳозланган илк тиббий контейнер Ўзбекистонга етказиб берилган эди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, аҳолига тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.