Самарқанд ва Малайзия ўртасида таълим ва логистика соҳаларида ҳамкорлик кенгаймоқда

Самарқанд ва Малайзия ўртасида таълим ва логистика соҳаларида ҳамкорлик кенгаймоқда

Самарқанд ва Малайзия ўртасида таълим ва логистика соҳаларида ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими Малайзиядаги “MERITUS” хусусий университетида бўлди. Бу ерда “Halim Mazmin Group” компанияси директори, доктор Ҳалим Моҳаммад билан учрашув ўтказилди.

“Halim Mazmin Group” компанияси денгиз транспорти, порт хизматлари, логистика ҳамда таъминот занжири йўналишларида фаолият юритиб, халқаро миқёсда йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Учрашув давомида томонлар ушбу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, ташриф давомида “MERITUS” хусусий университети билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Университетда “Бизнес ва менежмент”, “Молия ва бухгалтерия”, “Халқаро савдо” ҳамда “Ахборот технологиялари” йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрланаётгани қайд этилди.

Мулоқотлар жараёнида академик ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш, қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда инвестицион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг