Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар ўзаро ишонч ва энг юқори даражадаги яқин сиёсий мулоқотга асосланган ўзбек-қозоқ муносабатларининг жадал ривожланаётганини таъкидладилар. 2025 йил икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ва самарали босқич бўлгани қайд этилди.

Икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга, шунингдек маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида турли соҳалардаги амалий ҳамкорликни изчил равишда янада мустаҳкамлашга ишонч билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР