Россиянинг PRESSFEED компанияси Сирдарё вилоятида филиал очмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия компанияси PRESSFEED Сирдарё вилоятида ўз филиалини очишини маълум қилди.
«ICT WEEK – 2025» доирасида вилоят ҳокимлиги ва компания ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат қўшма фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.
Асосий эътибор ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида аутсорсингни ривожлантириш ва сунъий интеллект асосидаги ечимларни жорий этишга, ёш дастурчилар учун иш билан таъминлашнинг янги имкониятларини яратишга, шунингдек, ҳакатонлар, буткемплар ҳамда халқаро кўргазмалар ва бизнес-форумлар билан ҳамоҳанг тадбирларни ташкил этишга қаратилган.
Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши ёшларнинг рақамли компетенцияларини ошириш ва Сирдарё вилоятида ахборот технологиялари тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.