Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Россиялик теннисчи Тимофеева энди WTA турнирларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россиялик теннисчи Мария Тимофеева энди Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади. Бу ҳақда Аёллар теннис ассоциациясининг (WTA) расмий сайтида янгиланган спортчи профилида маълум қилинган.
21 ёшли теннисчи WTA жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллайди, унинг шу вақтгача эришган энг юқори натижаси эса 93-ўрин ҳисобланади.
Ўтган ҳафта Тимофеева Португалияда бўлиб ўтган турнирда ғолиб чиқиб, профессионал даражадаги илк унвонини қўлга киритди.