Россиялик шифокорлар “Меҳр миссияси” билан Ўзбекистонга келади — UzDaily.uz
Валюта курслари 08/09/2025
$1 – 12520.78
UZS – 0.67%
€1 – 14634.29
UZS – 1.06%
₽1 – 153.70
UZS – 0.23%
Қидириш
Россиялик шифокорлар “Меҳр миссияси” билан Ўзбекистонга келади

Россиялик шифокорлар “Меҳр миссияси” билан Ўзбекистонга келади

Россиялик шифокорлар “Меҳр миссияси” билан Ўзбекистонга келади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8–13 сентябрь 2025 йил кунлари Ўзбекистонда халқаро волонтёрлик дастури — “Меҳр миссияси”нинг навбатдаги босқичи ўтказилади. Унинг доирасида “РЖД-Медицина” клиникалари тармоғидан саккиз нафар шифокор тиббий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади, шунингдек ҳамкасблари учун таълимий тадбирлар ўтказади.

Делегация таркибида жарроҳлар, юрак-қон томир жарроҳлари, уролог, акушер-гинеколог, эндокринолог ва травматолог-ортопед бор.

Ҳар бир мутахассис ўз касбий йўналишига мувофиқ равишда Тошкент ёки Самарқанддаги белгиланган тиббиёт муассасасида ишлайди.

Ташриф дастурига мастер-класслар, маърузалар, давра суҳбатлари, клиник обходлар, маслаҳатлар ва беморларни кўрикдан ўтказиш киритилган. Алоҳида эътибор ўзбек ҳамкасблари билан тажриба алмашиш ва тиббиёт олийгоҳлари талабаларини ўқитишга қаратилган.

Бу “РЖД-Медицина” шифокорларининг Ўзбекистондаги иккинчи миссияси ҳисобланади. Бир йил олдин мутахассислар Тошкентда бўлиб, маслаҳатлар, маърузалар ва юқори технологияли жарроҳлик операцияларини ўтказган эди. Ўшанда қатнашган уч нафар шифокор бу сафар ҳам делегация таркибида.

“Бир йил олдин биз ҳамкорликда клиник обходлар ўтказдик, энг мураккаб ҳолатларни муҳокама қилдик ва юқори технологияли жарроҳлик операцияларини бажардик. Маърузалар, семинарлар ва жонли мунозаралар ўзаро қизиқиш ва тажриба алмашишга тайёрликни тасдиқлади. Бугун биз бошланган ишни давом эттириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим дастурларини кенгайтириш ва беморлар манфаати йўлида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қайта келдик”, — дея таъкидлади профессор, тиббиёт фанлари доктори, жарроҳ Владислав Ширинский.

Халқаро “Меҳр миссияси” дастури 2021 йилдан буён Россотрудничество ва “Добро.РФ” ассоциацияси томонидан амалга оширилиб келмоқда. У соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва экология соҳаларини қамраб олган. Шу вақтгача 20 дан зиёд давлатда 43 та миссия ўтказилиб, 15 мингдан ортиқ киши ёрдам олди.

2024 йилда “РЖД-Медицина” шифокорлари икки марта миссияларда қатнашди — Ўзбекистон ва Туркманистонда.

Ҳозирда лойиҳа “РЖД” ОАЖнинг хориждаги гуманитар салоҳиятни ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилмоқда.

2025 йилда дастурнинг географияси кенгайиб, МДҲ мамлакатларини ҳам ўз ичига олади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг