Валюта курслари 19/08/2025
$1 – 12497.19
UZS – -0.4%
€1 – 14597.97
UZS – -0.46%
₽1 – 155.71
UZS – -0.83%
Қидириш
Ўзбекистон 19/08/2025 Россиядан икки нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиядан икки нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Санкт-Петербург шаҳридан «Транзит» болалар ижтимоий бошпанаси ходимлари ҳамроҳлигида икки нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси олиб келинди, деб хабар қилди Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати.

Тошкент шаҳрига қайтарилгач, улар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, болалардан бири Тошкентда онасига топширилди. Иккинчисини эса ИИВ ходимлари ҳамроҳлигида ўз яшаш ҳудудига олиб борилди ва акаси билан учраштирилди.

Маълум бўлишича, боланинг акаси ҳам олдинроқ Россия Федерациясида бўлиб туриш қоидаларини бузганлиги сабаб Ўзбекистонга олиб келинган. Эндиликда уларнинг иккаласи яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан тайёрланган тутинган оиласига жойлаштирилиши режалаштирилган.

2025–йилдан ҳозирги вақтга қадар 61 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари республикага олиб келиниб, оилавий муҳитга қайтарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг