65 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ихтиёр Наврўзов ўтиш учрашувида мўғилистонлик Мандахнаран Ганзоригни енгди ва Олимпиаданинг бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 10 та медаль бор: 2 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медали.