РФБ ва ОТБ Ўзбекистон капитал бозорини 2030 йилгача ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
РФБ ва ОТБ Ўзбекистон капитал бозорини 2030 йилгача ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) миссияси доирасида «Тошкент» Республика фонд биржасида учрашув ўтказилди. Унда 2030 йилгача мўлжалланган капитал бозорини ислоҳ қилиш дастурини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашув давомида биржа ўзининг ривожланиш стратегиясини тақдим этди. Жумладан: савдо тизимларини қамраб олган амалдаги дастурий таъминотни алмаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, халқаро молиявий инструментлар савдоси учун платформани ишга тушириш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва каби мазкур устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Томонлар учрашув якунида капитал бозорини изчил ривожлантириш, шунингдек, 2030 йилгача мўлжалланган ислоҳотлар дастури мақсадларига эришишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.