Валюта курслари 11/02/2026
$1 – 12309.99
UZS – -0.08%
€1 – 14666.12
UZS – 0.35%
₽1 – 159.64
UZS – 0.18%
Қидириш
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази (Марказ) ташкил этилади.

Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассасасидир.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;

радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;

соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР