Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида туризм салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар билан танишди

Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида туризм салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар билан танишди

Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида туризм салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳамда туризм соҳаси вакиллари иштирокида Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ташриф доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ҳамда режалаштирилган инвестиция лойиҳалари, туризм инфратузилмаси объектлари, шунингдек, маданий мерос масканлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ташрифнинг биринчи кунида ишчи гуруҳ аъзолари Деҳқонобод тумани «Оқработ» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Оқ-сарой» маданий мерос объекти, “Бобур қўнди” тарихий маскани ҳамда «Тол» дам олиш ҳудуди билан танишдилар. Шунингдек, туманда хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини оширишга қаратилган тақдимот ўтказилди. «Айридевол» маҳалласида аҳоли дам олиш масканини ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди.

Иккинчи куни ишчи гуруҳ “Чиял ғурурим” гастробозори лойиҳаси билан танишиб, Кўкдала туман маркази ҳамда Еттитом чорраҳасини кўздан кечирди. Шунингдек, «Чироқчи–Уйшун» автомобиль йўлини таъмирлаш, «Қалқама» сув омбори, «Тарағай» ва «Лангар» қишлоқларини туризмга ихтисослаштириш бўйича режалаштирилган лойиҳалар ўрганилди.

Шаҳрисабз туманида жойлашган «Улоч» маҳалласидаги меҳмонхона мажмуаси ҳамда 500 гектарлик агротуризм масканини ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди. Шунингдек, туристик марказ фаолиятини ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш ва туристлар оқимини кўпайтириш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Китоб туманида “Башир туризм қишлоғи” лойиҳасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Тахтиқорача давони ҳудудида логистикани яхшилаш, Мингчинор ресорт, “Қайнарсой виллаге” туризм маркази ҳамда давонни комплекс ривожлантириш лойиҳалари билан танишилди.

Ташрифнинг учинчи куни Шаҳрисабз шаҳрида “Шаҳрисабз тарихий майдони” ҳудудида ташкил этилган хизматлар, шунингдек, туристик жозибадорликни оширишга қаратилган чора-тадбирлар тақдим этилди.

Яккабоғ туманида “Қора байир” отчилик мажмуасида “Амир Темур қўрғони” лойиҳаси билан танишилди.

Қарши шаҳридаги Ерқўрғон археологик ёдгорлигида музейлаштириш ва археологик туризмни ривожлантириш лойиҳалари тақдим этилди.

Косон ва Муборак туманларида шифобахш гейзер сувлари ҳамда туя сути асосида даволаш хизматларини тизимли ривожлантириш, шунингдек, вилоятда тиббиёт туризмини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишилди.

Ўрганиш ишлари якунида Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, инфратузилмани ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг