Валюта курслари 25/09/2025
$1 – 12219.08
UZS – 0.39%
€1 – 14379.41
UZS – 0.11%
₽1 – 145.97
UZS – 0.03%
Қидириш
Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “NIKA FARM” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “NIKA FARM” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “NIKA FARM” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, ижтимоий тармоқларда “Forsil – оғриқ мутлақо изсиз кетади” мазмунидаги реклама тарқатилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, ушбу реклама материаллари “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 34-модда. Дори воситаларини реклама қилиш Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламасида мазкур дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги тасдиқни ўз ичига олмаслиги белгиланган

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “NIKA FARM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг