Red Wings 2025–2026 йилги қишги мавсумда Ўзбекистонга авиақатновларини кенгайтирмоқда
Red Wings 2025–2026 йилги қишги мавсумда Ўзбекистонга авиақатновларини кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Red Wings авиакомпанияси 2025 йил ноябрь–декабрь ойларидан бошлаб Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтириб, мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун янги имкониятларни очмоқда.
10 ноябрдан Самарадан Тошкентга ҳафтанинг душанба ва жума кунлари мунтазам рейслар амалга оширилмоқда.
3 декабрдан Махачқаладан Урганчга чоғиршанба ва шанба кунлари парвозлар йўлга қўйилади, 10 декабрдан эса Екатеринбургдан Бухорога кенгайтирилган дастур бошланади — бу йўналиш ҳам ҳафтанинг икки куни амалга оширилади. Бундан ташқари, Махачқаладан Бухоро, Тошкент ва Наманганга амалга оширилаётган парвозлар давом этмоқда.
Қиш — Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай вақт: иссиқлик пасаяди, тарихий ёдгорликларга экскурсиялар янада имкониятли бўлади, туристик хизматлар нархи эса тушади. Янги рейслар йўловчиларга сафарларни эркин режалаштириш имконини беради ва Буюк Ипак йўли қадимий шаҳарларига кенг йўл очади.
Red Wings Россиянинг энг йирик ўнта авиакомпанияси қаторига киради, мунтазам ва чартер йўловчи ташиш, бизнес ва юк ташиш хизматларига ихтисослашган.
Компаниянинг йўналишлар тармоғи 100 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро йўналишларни ўз ичига олади. Паркнинг асосини россиялик SSJ-100 самолётлари ташкил қилади — жами 24 та ушбу турдаги лайнер эксплуатацияда.