Равшан Ирматов Канада элчиси билан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди
Равшан Ирматов Канада элчиси билан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Чристопҳер Дугган билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Канада томони Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати иштирокчисига айлангани билан табриклади.
Томонлар келгусида Ўзбекистон ва Канада ёшлар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш, икки давлат футбол мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш механизмларини ривожлантириш бўйича фикр алмашди. Шунингдек, виза масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Меҳмонлар яқинда фойдаланишга топширилган Миллий футбол маркази фаолияти билан танишиб, марказда яратилган шароитлар ва замонавий талаблар асосида ташкил этилган имкониятларни юқори баҳолади.