Валюта курслари 03/02/2026
$1 – 12242.17
UZS – 0.14%
€1 – 14522.89
UZS – -0.26%
₽1 – 159.90
UZS – -1.3%
Қидириш
Равшан Эрматов ФИФА билан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилди

Равшан Эрматов ФИФА билан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилди

Равшан Эрматов ФИФА билан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида миллий терма жамоалар, академиялар ҳамда мураббийлар таълими йўналишидаги истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Мишел Саблон техник йўналишда амалга оширилган ишларни юқори баҳолаб, бу жараён терма жамоаларимиз натижаларида ҳам ўз аксини топаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, техник ривожланиш бўйича олдинда турган устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, мураббийлар таълими тизимини такомиллаштириш, терма жамоалар, ёшлар, оммавий, болалар ва аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ФИФА билан ҳамкорликда техник ривожланиш йўналишида лойиҳаларни кенгайтириш, ўзаро самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг