Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Технологиялар 27/06/2025 Рақамли технологиялар вазирлиги ва UNESCO ўртасидаги рақамли статистика соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазирлиги ва UNESCO ўртасидаги рақамли статистика соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Давлат хизмати форуми доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва  UNESCO Institute for Statistics раҳбари Бажрачаря Рошан ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда мамлакатда рақамли трансформация, ахборот-коммуникация технологиялари, давлат хизматларини рақамлаштириш ва статистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Вазир 2017 йилдан бери мамлакатда маълумотлар тарқатилиши ва сифатининг яхшиланиши, инсон саломатлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, IТ соҳасининг ривожланиши ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, таълим сифатини ошириш ва сунъий интеллект муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қўшимча қилинди.

Томонлар маълумотларнинг шаффофлиги, сифатини ошириш, янги маълумотлар базалари яратиш ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. 

Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар. 

UNESCO Institute for Statistics (UIS) — таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларида халқаро миқёсда солиштирилиши мумкин бўлган расмий ва ишончли маълумотлар манбаи ҳисобланади. UNESCOнинг расмий статистика агентлиги сифатида UIS миллий статистика идоралари, тегишли вазирликлар ва бошқа статистика ташкилотлари билан ҳамкорликда UNESCOнинг фаолият соҳалари бўйича турли кўрсаткичларни ишлаб чиқаради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг