Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Қурилиш материаллари саноатида улкан сакраш: импорт ўрнини маҳаллий ишлаб чиқариш эгаллади

Қурилиш материаллари саноатида улкан сакраш: импорт ўрнини маҳаллий ишлаб чиқариш эгаллади

Қурилиш материаллари саноатида улкан сакраш: импорт ўрнини маҳаллий ишлаб чиқариш эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодиётимизнинг драйвер соҳаларидан бири бўлган қурилиш материаллари саноатида улкан сакраш кузатилди. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган ислоҳотлар натижасида қисқа фурсатда мазкур саноатнинг барча йўналишида 3-4 баробар ўсиш кузатилди.

Хусусан, 2017 йилда соҳада 6 мингга яқин корхона фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунга  келиб ушбу кўрсаткич 11 минг тани ташкил этди.

Шунингдек, 2017 йилда 11,4 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йилда 47,1 трлн сўмлик маҳсулотлар тайёрланди. Экспорт кўрсаткичларида ҳам юқори натижаларга эришилган.

Жумладан, 2024 йилда 8 йил олдин 71 млн доллар қурилиш материаллари экспорти амалга оширилган. 2024 йилда 831 млн долларлик қурилиш материаллари хорижий харидорларга етказилган.

2025 йилнинг ўтган 8 ойнинг ўзида 675,4 млн долларлик маҳсулотлар хорижий давлатларга етказилган. Эътиборлиси, 2024 йилда соҳада жами 2,2 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

Йирик инвестиция лойиҳаларининг татбиқ этилиши натижасида ҳудудларда янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналар сони ортиб бормоқда. Айниқса, Фарғона, Навоий, Тошкент, Жиззах, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида мазкур йўналишда етакчи саналади.

Маҳаллийлаштириш дастурига кўра «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, керамогранит, автоклав газобетон блоклари, юқори маркали цемент, иссиқлик сақловчи плиталар, электрод, лок-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

2017-2024 йиллар давомида Республикада жами қиймати 10,8 млрд доллар бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.  Бунинг натижасида эса бир қатор қурилиш материалларига бўлган ички талаб тўлиқ қопланди. Олиб борилган тўғри ислоҳотлар ўз самарасини берди.

Жумладан, ўтган даврда юртимизда керамик плитка ишлаб чиқаришга ихтисослашган йиллик қуввати 73,2 метр кв. бўлган жами 15 та йирик корхона мавжуд. Ички бозор тўлиқ қопланган. Айни пайтда ушбу қурилиш материалига бўлган талаб йилига 46 млн метр kv.ni ташки қилади. Мамлакатимизда тайёрланган ҳар хил ўлчамдаги керамик плиткаларга ташқи бозорда ҳам талаб ошиб бормоқда. Шу йилнинг ўзида 43,3 млн долларлик керамик плитка экспорт қилинди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат базальт плиталарининг ички талаби ҳам тўлиқ қопланган. 2017-2025 йилларда Республика бўйича йиллик қуввати 275 минг тонна бўлган жами 7 та йирик корхона фойдаланишга топширилди. Ишлаб чиқариш қувватлари Жиззах, Сурхондарё, Навоий, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган.

Олинган тезкор маълумотларга кўра, 2024 йилда базальт плиталарига бўлган талаб 107 минг тонна ташкил этган. Ҳозирда мазкур маҳсулот экспортини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Маълумот учун, базальт плиталари шаҳарсозлик нормаларига киритилган бўлиб, бино ва иншоотларни энергия тежамкорлиги оширади.

Шунингдек, автоклав газобетон блокларига бўлган ички талаб ҳам тўлиқ қопланган. 2025 йил сентябрь ойи маълумотларига кўра Республикада умумий қуввати 3 млн. 480 минг метр куб бўлган 12 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Тупроқ қаламини сақлаб қолиш, бино ва иншоотларни энергия тежамкорлигини  ошириш мақсадида автоклав газобетон ишлаб чиқариш кенг оммалаштирилди. Ҳозирги кунда барча кўп қаватли иморатлар автоклав газобетондан бунёд этилмоқда. Шовқин, иссиқ ва совуқни ўтказмайдиган ушбу инновацион маҳсулотга нафақат юртимизда, балки қўшни давлатларда ҳам талаб юқори.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг