Қудратов Mangold Consulting билан инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Қудратов Mangold Consulting билан инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Германиянинг “Mangold Consulting” компанияси кузатув кенгаши раиси Клаус Манголд билан учрашди.
“Mangold Consulting” GmbH Германияда ташкил этилган халқаро консалтинг компанияси бўлиб, инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш, стратегик консалтинг ҳамда Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги бизнес алоқаларини кенгайтиришга ихтисослашган.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Европа компанияларини мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига жалб этиш ҳамда саноат соҳасида янги қўшма ташаббусларни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.