Валюта курслари 02/03/2026
$1 – 12172.18
UZS – 0.29%
€1 – 14357.09
UZS – 0.27%
₽1 – 157.45
UZS – -0.16%
Қидириш
Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–70-сон, 21.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

2026 йил якунига қадар:

ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш;

ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача, камбағаллик даражасини 3,2 фоизгача пасайтириш, Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Чимбой туманлари ҳамда 109 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш;

2030 йилга қадар:

ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 102,4 трлн сўмга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 28,9 трлн сўмга етказиш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида жами 7,2 млрд АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;

экспорт ҳажмини 900 млн АҚШ долларига етказиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилади.

Вазирлар Кенгаши Раисининг яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг