Қорақалпоғистонда 4-синф ўқувчиси автомобил бошқариб юрганда ушланди
Қорақалпоғистонда 4-синф ўқувчиси автомобил бошқариб юрганда ушланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистонда йўл-патруль хизмати ходимлари умумтаълим мактабининг тўртинчи синф ўқувчиси бошқараётган машинани тўхтатдилар.
Текширув натижасида вояга етмаганнинг қонуний васийларига нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ қонуний чоралар кўрилди ва машина эвакуаторга олиб кетилди.
Ички ишлар органлари эслатиб ўтди, қонунга кўра белгиланган ёшга етмаган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш тақиқланган.
Ота-оналарга фарзандларинингбўш вақтини назорат қилиш, уларни автомобил бошқаришга йўл қўймаслик ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини тушунтириш тавсия қилинди, фарзанднинг хавфсизлиги учун жавобгарлик катталар зиммасига экани таъкидланди.