Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Қонунчилик палатаси гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси учун жазоларни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Қонунчилик палатаси гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси учун жазоларни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Қонунчилик палатаси гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси учун жазоларни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Хусусан, Жиноят кодексидаги гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар, шунингдек кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар сифатида алоҳида бобга бирлаштирилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексидаги мазкур бобда наркотикларнинг ноқонуний муомаласига ҳокимият (мансаб) ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик (раҳнамолик) қилиш ҳамда ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи янги нормалар белгиланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга эса гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни жамоат жойларида истеъмол қилганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутиляпти. Бундан ташқари, бу турдаги жиноятларни қайта содир этилишининг олдини олиш мақсадида жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, миллат генофондини асраш, шунингдек, гиёҳванд моддаларнинг қонунга хилоф муомаласини чеклашга хизмат қилиши қайд этилди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР