Қўқонда салкам 1 кг. гашишни 155 млн. сўмга сотишга уринган шахс қўлга олинди
Қўқонда салкам 1 кг. гашишни 155 млн. сўмга сотишга уринган шахс қўлга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Фарғона вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти вакиллари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган 58 ёшли фуқаро ёнидаги салкам 1 кг. оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 155 млн сўмга сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон Фармони билан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қатъий жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали барҳам бериш мақсадида бу борадаги жазо чоралари кескин кучайтирилади ҳамда ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади.