Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хомашёси учун субсидия ажратилади

Қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хомашёси учун субсидия ажратилади

Қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хомашёси учун субсидия ажратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (771-сон) билан “Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Ушбу низом пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Низом талаблари 2026 йил 1 январга (спот шартномалари учун 2026 йил 1 апрелга) қадар 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун татбиқ этилади.

Пахта хомашёси етиштирувчи субсидия олиш учун ўзи етиштириб сотган маҳсулотни 1 марта ёки бир неча қисмга бўлиб сотишидан қатъи назар, 1 маротаба мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Пахта хомашёси етиштирувчи “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашув платформасида шахсий кабинет очиш орқали субсидия олиш тўғрисида ариза беради.

Агропорталда шакллантирилган субсидия ажратиладиган пахта хомашёси етиштирувчилар рўйхати ҳар ойнинг 10-санасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади.

Тижорат банки пахта хомашёси етиштирувчига ажратилган субсидияни 3 банк иш куни ичида унинг 23410 ҳисобварағига ўтказиб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг