Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
«Қирол Шер» мультфильми режиссёри Роб Минкофф Ўзбекистон билан тўлиқ метражли анимацион фильм яратиш масаласини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Голливуд ўртасида анимация соҳасида янги саҳифа очилиши кутилмоқда.
Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов билан жаҳонга машҳур “The Lion King” мультфильми режиссёри Роб Минкофф ўртасида ўтган музокаралар амалий босқичга яқинлашди.
Музокаралар доирасида томонлар қўшма тўлиқ метражли анимацион лойиҳа устида ишлаш имкониятларини муҳокама қилган.
Роб Минкофф лойиҳа бўйича келишувларни якунлаш учун тайёр эканини билдирди. Анимацион фильмга номи ва концепция яқин вақт ичида жамоатчиликка тақдим этилади.