Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Ўзбекистон 26/06/2025 Қидирувдаги 12 нафар Ўзбекистон фуқароси БААдан экстрадиция қилинди

Қидирувдаги 12 нафар Ўзбекистон фуқароси БААдан экстрадиция қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Яқинда мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бундай натижага Миллий марказий бюроларимиз ўртасидаги ишлаб чиқилган икки томонлама алоқалар орқали эришилди.

Араб ҳамкасблари билан ўтказилган виртуал учрашувда жиноятчиларни аниқлаш ва топшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини фаоллаштириш ва ўтказишда икки томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Турли жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган уч нафар шахсни топшириш тасдиғи олинди. Шунингдек, кейинги ҳаракатларни белгилаш учун кузатув гуруҳи БААга келганда учрашиш таклиф этилди.

Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроси ва Дубай полицияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида яширинган ҳамда у ерда фаолият юритаётган ўзбекистонлик жиноий унсурлар ҳақида конструктив муҳокамалар олиб борилди. Учрашувнинг биринчи қисмида араб ва ўзбек томонлари ўзаро ҳамкорликда қидирувдаги шахслар ҳамда гумонланувчилар рўйхатларини алмашдилар.

Учрашувнинг иккинчи қисмида Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ходимлари қидирувда бўлган ўн икки нафар жиноятчини Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар. Бу жиноятчилар мамлакат суд органлари олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш учун топширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг