Валюта курслари 16/12/2025
$1 – 12130.01
UZS – 0.27%
€1 – 14245.48
UZS – 0.36%
₽1 – 153.04
UZS – 0.84%
Қидириш
Қатар ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари ва IT-мутахассисларни ишга жалб этишни режалаштирмоқда

Қатар ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари ва IT-мутахассисларни ишга жалб этишни режалаштирмоқда

Қатар ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари ва IT-мутахассисларни ишга жалб этишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил бошида Миграция агентлиги ва Қатарнинг йирик давлат рекрутинг компанияси “Jusour” ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган эди.

Келишув ижроси доирасида “Jusour” компанияси бош директори Абдулхади Бахит Баркан Ўзбекистонга келди ва Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев билан Қатарга Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб қилиш жараёнларини янада соддалаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Қатарда:

— ҳамширалик, қурилиш, IT ва телекомуникация соҳаларига юқори талаб мавжудлиги,

— жарроҳ мутахассисларга “Golden Visa” тақдим этилиши алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Қатарнинг “Tawzeef” рақамли платформасини Миграция агентлигининг xorijdaish.uz платформасига интеграциялаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Жорий йилда DUTY-FREE савдо тармоғи ҳамда Qatar Airways компаниясидаги бўш иш ўринлари бўйича Миграция агентлиги томонидан эълонлар жойлаштирилиб, номзодлар резюмелари “Tawzeef” платформасига юкланди. Иш берувчилар танлаган номзодлар ҳозирда суҳбат босқичида.

Меҳмонлар Миграция агентлигининг мутахассисларни хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича амалдаги тажрибасини юқори баҳолаб, ушбу ёндашув Қатар учун ҳам самарали бўлишини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг