Қашқадарё вилоятида ЙҲҲ: бир киши вафот этди, икки киши касалхонага ётқизилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Термиз" автомобил йўлининг 1257 километрида "Nexia-2" ва "Соbalt" иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Автоҳалокат оқибатида 1 нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган, 2 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди, деб хабар берди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқароларга ижтимоий тармоқларда жароҳатланганлар ва вафот этганлар сони ҳақида тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик тавсия этилади.