Валюта курслари 13/01/2026
$1 – 12099.18
UZS – -0.27%
€1 – 14134.26
UZS – 0.07%
₽1 – 153.82
UZS – 0.18%
Қидириш
Қарши шаҳрига 43 дона янги ва замонавий автобуслар олиб келинди

Қарши шаҳрига 43 дона янги ва замонавий автобуслар олиб келинди

Қарши шаҳрига 43 дона янги ва замонавий автобуслар олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қарши шаҳрига шаҳар жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш ва кенгайтириш учун мўлжалланган 43 та янги замонавий автобус келди.

Автобусларнинг етказиб берилиши Президентнинг вилоят марказларида йўловчилар ташишни ривожлантириш,хавфсизликни ошириш ва аҳоли учун қулайроқ қилиш бўйича кўрсатмаларини изчил амалга ошириш доирасида амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда жамоат транспорти ҳаракат таркиби хорижда ишлаб чиқарилган замонавий, барча қулайликларга эга автобуслар билан янгиланмоқда.

Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Sharofiddin-Nurillo”, “Beshkent Qarshi Trans Servis”, “DilSamo-Nur” корхоналари томонидан 37 дона YUTONG автобуслари, “Bazarcha” корхонаси томонидан эса 6 дона AZIASTAR русумли автобуслар.

Бугун вилоят ҳокими Муроджон Азимов, нуронийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги автобусларнинг шаҳар йўналишларида фаолият бошлашига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.

Янги автобуслар Қарши шаҳрининг транспорт Бош режаси асосида белгиланган 4 та йўналишларга жойлаштирилмоқда.

Натижада Қарши шаҳрида брутто-шартнома тизимида хизмат кўрсатувчи автобус йўналишлари сони 12 тани ва уларда ҳаракатланадиган автобуслар сони 139 тага етди.

Ушбу автобуслар бир кунда 150 минг. нафар вилоят аҳолисига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатиш қувватига эга. Жорий йилда 5 та ташаббускор тадбиркорлар томонидан яна 100 дона Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий автобусларни харид қилиш ҳамда 9 та брутто-шартнома йўналишларига жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг