Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилди, жабрланганлар йўқ
Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилди, жабрланганлар йўқ
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қамчиқ довонида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотди, натижада транспорт воситаси ён томонга ағдарилиб, юкини йўлга тўкиб юборди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса кеча соат тахминан 11:30 ларда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳодиса жойига «Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси ходимлари тезкор етиб келиб, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширган ҳамда йўлнинг ушбу қисмида хавфсизликни таъминлаган.
Бу автомагистралнинг ушбу қисмида содир бўлган биринчи ҳодиса эмас. Бир кун аввал деярли шу ҳудудда Spark русумли енгил автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, ариққа тушиб кетган.
Қутқарувчилар ҳайдовчига ҳам зарур ёрдам кўрсатган.